1442 йил 20 Рабиъус соний | 2020 йил 05 декабрь, Шанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:20
Sunrise
07:40
Dhuhr
12:28
Asr
15:35
Maghrib
17:15
Isha
18:35


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ҲАЗРАТИ УСМОННИНГ ТУШЛАРИ

19-11-2020, 16:08 137 Ўқиш режими + -

ҲАЗРАТИ УСМОННИНГ ТУШЛАРИ

Абдуллоҳ ибн Саломдан (розияллоҳу анҳу):

            “Усмон ибн Аффон (розияллоҳу анҳу) қуршаб олинганида ёнига кирдим. Менга:

            -Хуш келибсан, биродарим! – деди ва:

            -Бугун Расулуллоҳ (солаллоҳу алайҳи ва саллам)ни тушимда кўрдим. Шу эшик орасида турардилар. Менга:

            Эй Усмон! Сени қуршаб олишдими?- дедилар.

            -Ҳа, дедим.

            Сўнг менга сув тўла челак узатдилар. Қўлларидан олиб чанқоғим қонгунча ичдим. Ҳозир ҳам унинг мусаффолигини кўксим ва елка суякларим орасида ҳис қилаяпман. Аллоҳ Расули менга:

            -Ҳоҳласанг сенга ёрдам берилсин, ҳоҳласанг, кейинги оқшом рўзангни менинг олдимда оч,-дедилар. Мен узотнинг ёнларида бўлишни танладим, - деди ва ўша куни шаҳид қилинди”

(“Ал-Бидоя”, 7-жилд, 182-бет.)

“Саодат асри ривоятлари” китобидан олинди