ЎЛИК ОҒЗИДАГИ ҚОН
3489
3-12-2020, 11:49
794
Ўқиш режими
+
-
Ўлик оғзидаги қон
9 ёшли болакай вафот этибди.
Ғассол майитни пешингача ҳам тайёрлай олмабди. Одамлар безовталана бошлабди. Ҳамма бироз ҳайратга тушибди.
Ғассолнинг маълум қилишича, ҳар гал болани ювиш якунига етканида боланинг оғзидан қон келаверибди. Бу ҳолат кўпчиликни саросимага солди ҳам. Аммо тайинли жавобни ҳеч ким билмасди. Токи!
Токи, боланинг бобоси ҳақиқатни айтмагунича. Маълум бўлишича, она доим фарзандини “Оғзингдан қонинг келсин!“ дея қарғар экан...
Нақадар ачинарли ҳолат. Ахир 9 ёшли мурғак болада не гуноҳ?
Оналар! Бироз тилингизга эҳтиёт бўлсангиз бўлмайдими? Бунча қароғич бўлмасангиз?
Ахир ота-онанинг фарзандга дуоси қабул бўлишини биласизларку!...
Манба: “Шайх сабоқлари” ижтимоий тармоғи