1442 йил 07 Шаввол | 2021 йил 18 май, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
03:48
Sunrise
05:22
Dhuhr
12:33
Asr
17:36
Maghrib
19:45
Isha
21:19


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ГЕРМАНИЯДАГИ МУСУЛМОНЛАРНИНГ СОНИ 5.6 МИЛЛИОНГА ЕТДИ

29-04-2021, 18:05 60 Ўқиш режими + -

    Миграция ва қочқинлар бўйича Федерал идоранинг маълумотларига кўра Германиянинг тахминан 6,5% аҳолиси мусулмонлардир, уларнинг деярли ярми Германия фуқаролигига эга.
Германияда 5,3 миллиондан 5,6 миллионгача мусулмонлар истиқомат қилади, бу беш йил олдинги даврга қараганда деярли миллионга кўпдир. Тадқиқот маълумотларига кўра, ҳозирги пайтда мусулмонлар Германиядаги умумий аҳолининг 6,4 - 6,7 фоизини ташкил қилади, деб хабар беради Deutsche Welle.
Bamf,  берган маълумотларга кўра, мамлакатдаги мусулмонларнинг 45% Туркия ва уларнинг авлодлари, 27% Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадан, тахминан 20% Жанубий-Шарқий Европадан Германияга келганлар ташкил этади.

Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси
Қашқадарё вилоят вакиллиги
матбуот хизмати