1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ЖАННАТДА ЕЙИШ, ИЧИШ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?

9-05-2021, 15:17 635 Ўқиш режими + -
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Жаннат аҳли у ерда (жаннатда) ейди, ичади, туфламайди, бавл қилмайди, ахлат чиқармайди, бурун қоқмайди». «Еган таомлари нима бўлади?» деб сўрашди. У зот: «Хушбўй кекирик ёки хушбўй тер билан (чиқиб кетади). Уларга тасбеҳ ва ҳамд айтишта илҳом берилади».
Бошқа ривоятда:
«Тасбеҳ ва такбир айтишга илҳом берилади худди нафас олишга илҳом берилганидек», дейилган.
Муслим ривояти.
Абу Қалоба: «Уларга таом ва шароб келтирилади. Бунинг охирида (яъни, еб-ичиб бўлишгач) уларга бир шароб берила-ди. Уни ҳам ичадилар ва шу сабабли уларнинг қоринлари бўшаб, таналаридан мушкдан-да хушбўйроқ тер оқиб чиқа-ди», деди ва ушбу оятни ўқиди: «...Ва Парвардигори уларни ниҳоятда покиза шароб-ла суғоргандир» (Инсон сураси, 21-оят).
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Эй Расулуллоҳ, жаннат аҳли ухлайдими?» дейишди. У зот: «Йўқ, уйқу ўлимнинг биродаридир. Жаннатда ўлим йўқ», дедилар.
Доруқутий ривояти. Аллоҳ билгувчироқ.



Ислом.уз