Аҳли Сунна вал-жамоанинг асос хусусиятлари 4-қисм
7. Биз Аллоҳ барча халқларни яратганида, уларда куч-қувват йўқлигига ва улар заиф ва ожиз эканликларига иқрормиз. “Аллоҳ сизларни яратган, сўнгра сизларни ризқлантирган, сўнгра вафот эттирадиган, сўнгра (қиёматда) тирилтирадиган зотдир!.. (Рум, 40, мазмуни). Дарҳақиқат, Аллоҳ махлуқларнинг яратувчиси ва ризқ берувчисидир.
Ҳалол касб-кор йўли билан тўпланган бойлик ҳалолдир. Ҳаром йўл билан орттирилган дунё ҳаромдир.
Одамлар уч тоифага бўлинадилар:
Аллоҳ мўминга амални, кофирга иймонни, мунофиқққа самимийликни фарз қилган. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Эй одамлар, Роббингиздан қўрқинглар!”-Бу, эй мўминлар, итоат қилинглар, эй кофирлар, иймон келтиринглар, эй мунофиқлар, ихлос қилинглар, деганидир.