Поклик иймоннинг аломатидир
5152
6-07-2021, 08:56
253
Ўқиш режими
+
-
Поклик иймоннинг аломатидир
Ҳақиқатан ҳам ислом дини ҳар нарсадан аввал инсонни руҳий –маънавий ва жисмоний покликка даъват этади.Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қуръони каримда пок кишиларни хуш кўришлигини бир неча ўринларда марҳамат қилган. Шунингдек Пайғамбаримиз (с.а.в)ҳам ҳадисларида:”Пок бўлинглар зеро ислом покликдир”-деганлар. Бошқа бир ҳадиси шарифларида эса:”Поклик кишининг иймонга чақиради иймон эса ўз соҳиби билан жаннатда биргадир” деб марҳамат қилганлар.
Зеро Аллоҳ ўзи пок зот покликни севади. Яна бир ҳадиси муборакда “Албатта Аллоҳ пок зот пок нарсани севади озода зот озодаликни севади.” деб марҳамат қилганлар.
Шундай экан, ислом дини ўзининг ҳар бир шиорларида кишиларни покликка ва тозаликка даъват этади.Масалан ислом буйруқларидан бири бўлмиш номозни олиб қарайлик.Намоз ўқиш учун албатта таҳорат қилмоқ яъни инсон жисмини поклаш керак. Кийим бош номоз ўқиладиган жой ҳам пок бўлишлиги керак. Айни вақтда таъкидлаш лозимки, банда маънавий жиҳатдан ҳам пок булади. Бу ҳақда Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Анкабут сурасининг 45-оятида шундай марҳамат қилган: “(Эй Муҳаммад) Сизга китоб (Қуръон) дан ваҳий қилинган нарсани тиловат қилинг ва номозни мукаммал адо этинг! Албатта номоз фаҳш ва ёмонликдан қайтарур! Албатта Аллоҳнинг зикри (барча нарсадан) улуғдир! Аллоҳ қилаётган ишларингизни билиб турур”-деган.
Ислом динимизнинг озодаликка катта аҳамият бериши қуйидаги ишларда яққол номоён булади. Таҳорат қилишнинг инсон саломатлигига жуда ҳам катта фойдалари бор.Масалан кўзни қайта-қайта ювиш трахома касаллигидан сақлар экан. Оғиз-буринни чайиб туриш эса гриппдан ва шунга ўхшаш юқумли касалликлардан сақлар экан. Маълум бўлишича кўпгина микроблар инсон аъзосига тери орқали кирар экан. Шунинг учун қўлларни ва бошқа аъзоларни тез-тез ювиб туришлик тавсия этилади. Бугунги кунда кенг тарқалаётган Коронавирус касаллигида ҳам мунтазам таҳоратда юриш ва аъзоларни собун билан ювиб туришлик инша Аллоҳ кони фойда бўлади.
Ислом шариатида мисвок ишлатиш ҳам суннат ҳисобланади. Ҳозирги тиббиёт мисвокда оғиз бушлиғидаги микробларни ўлдириш хусусияти борлигини аниқлашган. Ваҳоланки бу табиий тиш чёткасини ислом дини бир неча йиллар олдин ишлатишни тавсия қилган. Ҳозирги паста ва чёткалар 1800-йилдан ишлатила бошлаган.
Пайғамбаримиз (с.а.в) “Ўн нарса фитратдандир” деб мисвокни бурун чайиб юришни ғарғара қилишни тирноқни олиб юришни панжа ораларини ювиб юришни санаб ўтганлар.
Муқаддас ислом динимизда нима ики ҳалол деб ҳукм қилинган булса у инсон учун фойдали. Билакс нимаики ҳаром деб ҳукм қилинган бўлса ва қайси ҳайвон гўштлари ҳаром қилинган бўлса у албатта инсон учун зарарлидир. Парвардигор барчамизни ўзининг ҳақ йўлидан адаштирмасин. Бу бало офатларни тез кунларда юртимиздан кўтарсин. Амин
Р.Райҳонов,
Қарши шаҳар “Қиличбек қўрғоча” жоме
мажиди имом-хатиби