Нос чекиш зарарли иллат
6083
9-12-2021, 13:47
809
Ўқиш режими
+
-
Халқимиз доимо инсон соғлигига зарар берадиган ҳар хил иллатлардан узоқ бўлишга ҳаракат қилишади. Чунки инсонлар учун энг муҳим нарса соғлиқдир. Инсонга берилган неъматлар ичида соғлиқ инсонга берилган энг бебаҳо неъматдир. Бу неъматни шукрини қилиш, уни қадрлаш билан эъзозлашимиз лозим. Инсон соғлигини қадрлаш билан бирга соғлиққа зарар берадиган нарсалардан сақланмоғи ҳам лозим. Инсон соғлигига зарар берадиган нарсалардан бири сигарет бўлса, иккинчиси эса нос чекишдир. Булар иккаласи ҳам кашандаликка киради. Кашандалик эса –ёмон одатдир.
Кашандаликнинг бири нос чекишдир. Нос чекиш ҳам сигарет чекишдек инсонларнинг соғлигига зарар бериб, унинг мол-мулкининг исрофидир. Нос чекиш ҳақида ҳам шифокор: “ Мени билишимча, носни оҳак, ўсимлик ёғи, тамаки барги ва уларга озгина кул қўшиш билан ҳосил қилинади. Носда қанчалик оҳак моддаси кўпроқ бўлса, у шунчалик ўткир бўлади. Нос кишининг асаб системасига таъсир қилиб, унга кайф бергандек бўлади. Бу ҳолат нос таркибида канцероген моддасининг қонга сўрилиб, бош мияга таъсир қилиши туфайли юзага келади. Нос таъсирида одамнинг вужудида ёт нарсалар учун беҳузурлик пайдо бўлади. Кўнгил айнийди, қусади, бош айланади, юрак уриши тезлашади, совуқ тер босади, юрар йўлини билмай маст одамдек гандираклаб қолади. Нос тил остидаги қонга сўрилишини тезлаштириш учун унга оҳак қўшилади. Бу эса тил остини заралашинини ва сўлак безларини бузилишини олиб келади. Натижада оғиз бўшлиғида турли хил касалликларни келтириб чиқариш эҳтимолини кучайтиради. Нос сўлак орқали ютилиб, ошқозон безларининг фаолиятини бузади, гастрит, ич қотиш, ошқозон яраси ва ҳаттоки рак касаллигини келтириб чиқаради”, дейди.
Маълумки, инсон табиатида яхши сифатлар билан ёмон сифатлар ёнма-ён бўлади. Ақллини ишлатадиган одам ўзидаги яхши сифатларни асрайди. Ўз навбатида эса ўзидаги ёмон сифатларнинг зарарини билиб, улардан холос ва саломат бўлиш йўлини қидиради. Шу сабабли соғлигимизга зарар берадиган, атрофдагиларда нохушлик туғдирадиган кашандалик каби иллатлардан узоқ бўлайлик. Ўзимиздаги яхши сифатларни камолотга
етказишга ҳаракат қилайлик.
Р. Акбаров.
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими