1448 йил 09 Жумодус соний | 2026 йил 19 ноябрь, Пайшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:06
Sunrise
07:23
Dhuhr
12:22
Asr
15:41
Maghrib
17:21
Isha
18:38


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ижтимоий соҳадаги ислоҳотлар замирида инсонни қадрлаш бор

23-12-2021, 18:27 266 Ўқиш режими + -
Аллоҳ таолога чексиз ҳамду саноларимиз бўлсин!
Расулимизга салоту-саломларимиз бўлсин! 
Биз кишилик жамиятда истиқомат қилар эканмиз, яшаш тарзимиз учун муҳим нарсалар бугунги куннинг энг асосий мавзуларидан бирига айланиб улгурди. Сабаби жамиятда инсон шаклланади. Бир кишининг одамий бўлиб юксалиши учун унга Аллоҳ таоло сабабчи қилган нарсалар таъсир этишлиги лозим! Бу сабабларнинг энг каттаси бу-давлатдир. Биз давлатимиз соясида улғаяр эканмиз, давлатимиз тарафидан яратиб берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланишимиз зарур! 
Алҳамдулиллаҳ динимизнинг ҳам энг асосий ғояларидан бири халқ ичида адолат ўрнатилишидир. Биз яхши яшашимиз учун, қийналмаслигимиз учун бизга сифатли уй жойлар, қулайликларга эга таълим даргоҳлари, тиббиёт муассасалари, кенг ёруғ масжидлар, равон йўллар, обод бозорлар ва шунга ўхшаш зарур нарсалар керак. Шукрлар бўлсинким бу ислоҳатларнинг ҳар бирига эътибор бериб, аҳолига ғамхўрлик кўрсатилмоқда. Йигирмадан ортиқ қонунлар ишлаб чиқилди. Аҳолининг эҳтиёжлари учун бир юз йигирмадан ортиқ меъёрий ҳужжатлар имзоланди. 
Кўрсатилаётган бу ғамхўрликлар замирида инсонни қадрлаш бор. Қачонки инсоннинг руҳий, ижтимоий, иқтисодий каби камчиликлари бартараф этилиб борилса унда шукроналик ҳисси кучайиб боради. 

 
Одил Жабборов, 
Мусофир ота жоме масжиди имом-хатиби