Сафар қилишда манфаъат кўп
6297
18-01-2022, 18:45
493
Ўқиш режими
+
-
Аллоҳ таоло ўзининг китоби “Қуръони карим”да сафарга тарғиб қилиб шундай дейди:“Ахир, улар ер юзида сафар қилиб, айланмайдиларми, ( ана ўшанда) улар учун доно диллар, тинглайдиган қулоқлар бўлур эди”. ( Ҳаж сураси, 46 –оят).
Сафар қилишдаги мақсадга кўра сафар неча турли бўлади. Бундай сафарларга илм талаб қилиш, ҳаж сафари, зиёратгоҳларни, узоқдаги қавми-қариндошини, тижорат ва дунёни кўриш, одамлар билан танишиш каби сафарлар киради.
Инсон учун сафарда манфаат кўпдир. Сафар қилувчи киши йўл ҳозирлигини кўриши лозим. Ўзининг ва йўлда ҳаракатланадиган улови учун керак бўладиган нарсаларни олади. Инсон сафар чиқишдан олдин йўлни ҳам танлаши лозим. Сафар қилишдан олдин инсон ўзига муносиб ҳамроҳ танлаши ҳам керак. Кишининг кимлиги унинг танлаган ҳамроҳидан билинади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) кишиларни ҳамроҳсиз сафарга чиқишларидан қайтарганлар. Узот: “ Сафарга чиқишдан олдин ҳамроҳ, ҳовли олишдан олдин қўшни ол” деб марҳамат қилганлар. Сафарга чиқишларидан уч киши ёки тўрт киши бўлса бирларини бошлиқ қилиб олишлари лозим. Сафарга чиқишдан олдин қарзи бўлса, уни тўлаб кетиши ёки қарз олган одамларига сафарга кетаётганлигини маълум қилиб кетиши лозим. Сафарга чиқувчи киши ота-она хешу-ақроболардан оқсоқоллардан розилик ва дуолар олади.
Сафарда юрганда доим яхши дуолар қилинади. Чунки сафарда юрган кишининг
Сафар қилиш одобларини билиш инсонлар ўртасида дўстликни, бир-бирларига бўлган меҳру-оқибатни зиёда қилади. Ҳар қандай ҳолларда кўзланган манзилга етиб бориш учун ҳаракатланиш ва машаққатли дамларда сабр ва бардош қилиш каби фазилатларни зиёда қилади. Сафар туфайли инсон ҳар томонлама тобланиб, ўз илм ва саломатлигига манфаат етказади. Сафар қилиш инсонда ватанга бўлган муҳаббатни мустаҳкамлайди.
Р. Акбаров