1448 йил 09 Жумодус соний | 2026 йил 19 ноябрь, Пайшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:06
Sunrise
07:23
Dhuhr
12:22
Asr
15:41
Maghrib
17:21
Isha
18:38


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Фирқаланиш - залолатдир

12-03-2022, 10:11 239 Ўқиш режими + -
Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо саллоллоҳу алайҳи васаллам огоҳлантириб айтадиларки: «Яҳудий динидагилар 71 фирқага, насронийлар 72 фирқага бўлиниб кетган эдилар. Менинг умматим эса афсуски 73 фирқага бўлингайлар. Улардан биттасигина нажот топиб омон қолур, қолганлари эса дўзах аҳлидирлар» (Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоятлари). 
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан сўнг Абу Бакр Сиддиқ Умар ал-Хаттоб ҳамда Усмон ибн Аффон разияллоҳу анҳумларнинг  даврларигача мусулмонлар орасида тафриқа юз бермаган. Аммо бу пайтларда ислом диёрлари ниҳоятда кенгайиб, турли халқлар, хилма-хил тоифадаги одамлар исломга кира бошлаган эдилар. Ана шу даврларга келиб мусулмонлар орасида тушунмовчилик сабаб бўлиб  баъзи фитналар натижасида соф исломий ақийдадан четга чиқиш ва ундан оғиш ҳолати пайдо бўла бошлаган.
Эътиқоди мустаҳкам мусулмон суннат ва жамоатни маҳкам ушлаб, унга қатъий амал қилади. Фирқаланишдан эҳтиёт бўлади. Фирқаланишни эса асосан, эътиқоди суст ёки эътиқоди бузуқ одам қилади.
 Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
وَاعْتَصِمُواْ بِحَبْلِ اللّهِ جَمِيعًا وَلاَ تَفَرَّقُواْ
«Барчангиз Аллоҳнинг арқонини маҳкам ушланглар, ажралманглар (бўлинманглар)…» (Оли Имрон-103).
وَلاَ تَكُونُواْ كَالَّذِينَ تَفَرَّقُواْ وَاخْتَلَفُواْ
«Фирқаланиб, ихтилоф қилган кишилардек бўлманглар…» (Оли Имрон-105).
إِنَّ الَّذِينَ فَرَّقُواْ دِينَهُمْ وَكَانُواْ شِيَعًا لَّسْتَ مِنْهُمْ فِي شَيْءٍ إِنَّمَا أَمْرُهُمْ إِلَى اللّهِ ثُمَّ يُنَبِّئُهُم بِمَا كَانُواْ يَفْعَلُونَ
«Динларини тафриқа қилиб, ўзлари гуруҳбозлик қилганлар билан ҳеч бир алоқанг йўқ. Албатта, уларнинг иши Аллоҳнинг ўзига ҳавола. Сўнгра қилган ишларининг хабарини берур». (Анъом-159).
إنما هلك من كان قبلكم من الأمم باختلافهم في الكتاب
«Албатта, сизлардан олдинги умматлар китобда ихтилоф қилишликлари билан ҳалок бўлдилар». (Имом Муслим 2666-ҳадис).
Бошқа ҳадисда: «Ким итоатдан чиқса, жамоани бўлса сўнгра ажали етиб ўлса, жоҳилият ўлимида якун топибди. Ким …..» (Имом Муслим 1848-ҳадис).
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Албатта мени умматим залолатга жамланмайди, шундай экан, қачон ихтилофни кўрсангиз, ўзингизга саводи аъзамни (яъни, энг улуғ жамоани)  лозим тутинг» (Ибн Можа ривоят қилган). Уламоларимиз ҳадисдаги «саводи аъзам» калимасини аҳли сунна вал жамоа, деганлар.
Демак, ечим икки нарсада экан. Биринчиси фирқаларга бўлинмаслик учун Аллоҳнинг арқони – Қуръони каримни маҳкам ушлаш, уни ўқиб ўрганиш. Чунки Қуръонда фирқаларга бўлинишдан қайтарилади. Бу эса илм талаб қилади. Иккинчиси жамоатни тарк этмаслик, яъни аҳли сунна вал жамоатни маҳкам ушлашдир.

Нормурод Шойимов, 
Китоб тумани "Севаз" жоме масжиди имом-хатиби