1448 йил 09 Жумодус соний | 2026 йил 19 ноябрь, Пайшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:06
Sunrise
07:23
Dhuhr
12:22
Asr
15:41
Maghrib
17:21
Isha
18:38


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Авратни ёпмайдиган либослар кийишдан сақланайлик

9-06-2022, 11:29 407 Ўқиш режими + -
Ҳозирги пайтда баъзи кишилар кийим кийишда авратларни ёпилишига унчалик эътибор қилмайдилар. Аслида, кийинадиган либосларимиз авратларимизни ёпиши лозим. Бу ҳақда  Аллоҳ таоло Қуръони карим” да: “Эй Одам авлоди! Сизларга авратларингизни беркитадиган либос ва патлар (зийнат кийимлари)ни туширдик. Тақво либоси ҳаммасидан яхшидир. Бу нарсалар эсда тутишларингиз учун Аллоҳнинг ҳужжатларидандир” (Аъроф сураси, 26-оят) дейди.  Ушбу оятнинг тафсирида: “Яъни, душман сизларни жаннат либосидан маҳрум қилди. Энди сизларга дунёда қандай либосда бўлишгингизни ўргатаяпмиз. Қандай либос кийманглар, ҳамиша тақвода бўлинглар, Аллоҳдан қўрқинглар. Оят мазмунидан англашиладики, ким Аллоҳ амриларидан чекиниб, қайтариқларини инкор этиб шайтон ва нафс алдовига учса, кийимсиз, қип-ялонғоч одам ҳолатига тушади. Бундайлар ҳеч нарсадан уялмайдиган, орланмайдиган бўлиб қолади. Уят, инсоф, ор йўқолса, одам инсонликдан чиқади, илоҳий раҳмат ва мағфиратдан бенасиб қолади, унинг бошқа махлуқлардан фарқи бўлмайди”дейилади.
Ислом шариати эркак ва аёллар либослар орқали авратларини ёпилган бўлишини талаб қилади. Шу сабабли либос танлаганда, уларни кийганда авратларнинг ёпилиши муҳим аҳамиятга эга.
Аллоҳ таоло барчамизни икки дунё саодатига еткарсин!
 Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими