1448 йил 09 Жумодус соний | 2026 йил 19 ноябрь, Пайшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:06
Sunrise
07:23
Dhuhr
12:22
Asr
15:41
Maghrib
17:21
Isha
18:38


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Эътиқод тўғри бўлса, инсоннинг амали ҳам тўғри бўлади

14-12-2022, 10:41 336 Ўқиш режими + -
Эътиқод тўғри бўлса, инсоннинг амали ҳам тўғри бўлади. Эътиқод тўғри бўлмас экан, амал ҳам тўғри бўлмайди. 
Фитна тарқатадиган тоифаларнинг эътиқоди нотўғридир. эътиқодни тўғри қилиш учун эса илм ўрганиш зарур. Агар улар тўғри исломий эътиқодга эга бўлганларида мусулмонлар орасига фитна тарқатмаган бўлар эдилар. 
Эътиқоди нотўғри тоифалар одатда бирор нарсага ақида қилиши учун унинг моҳиятини аъло даражада билиши керак. Акс ҳолда, ақида борасида чалкашлик ва хатоликлар келиб чиқиши табиий. Бунинг учун маърифат зарур. У онгимизда мустаҳкам қарор топсагина, эътиқодимиз мусаффо бўлади. Демак, ақида илмга асосланган бўлиши лозим. Аслини олганда, барча нарсанинг туб мағзини англашда илму маърифатга муҳтожлигимиз кундан-кун сезилиб туради.
Ҳакимлардан бири бундай деган экан: “Бандалар Аллоҳ таоло буюрган ишларни адо қилишларида шайтоннинг икки ҳамласига учрашлари бордир: биринчиси, банданинг амалда ғулувга кетиши бўлса, иккинчиси, амалда нуқсонга йўл қўйишдир. Шайтон буларнинг қайси бири ғолиб бўлишига асло парво қилмайди”.
Демак дунёда бахтли ҳаёт кечириб охиратда жаннатга киришни  хоҳлаган инсон албатта соғлом эътиқодни ўрганиши ва унинг тақозосига кўра яшаши лозимдир.
 
М. Қораев,
 Қарши шаҳар “Қумқишлоқ” жоме масжиди имом хатиби