1448 йил 09 Жумодус соний | 2026 йил 19 ноябрь, Пайшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:06
Sunrise
07:23
Dhuhr
12:22
Asr
15:41
Maghrib
17:21
Isha
18:38


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Одамлар орасида ихтилоф уруғини сочманг

11-01-2023, 09:55 283 Ўқиш режими + -
Ҳозирги кунимизда баъзи бир кимсалар ижтимоий тармоқларда одамлар орасида ихтилоф уруғини сочишга ҳаракат қилмоқдалар. Ислом динида одамлар орасида ихтилоф чиқариш, бир-бирига қарши  гиж-гижлаш, уларни тўғри йўлдан адаштиришга ҳаракат қилиш қаттиқ қораланади.
 
 Шу сабабли ихтилоф, ҳар хл фитналар домига тушиб қолмаслиги учун ёшларимиз биринчи навбатда дўст билан душманнинг фарқига боришлари керак. Ким бизга тўғри маслаҳат беради, хато-камчиликларимизни тўғрилайди-ю, кимлар бизнинг қоқилишимизни пойлайди. Ўзини дўстдек тутиб, фурсат келганда орқадан пичоқ уради? Бунинг фарқига бориш лозим.
Яна ҳар кимнинг гапини ҳақиқат деб эргашиб кетавермаслик керак. Бирор янгиликни ўқиганда, унинг манбасини яхшилаб текшириш, бу қанчалик ҳақиқат экани, у кимнинг фойдасига хизмат қилишини аниқлаш даркор.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Келажакда фитналар бўлур. Унда ўтирган тик тургандан яхшидир. Унда тик турган юргандан яхшидир. Унда юрган саъйи қилгандан яхшидир. Ким унга қизиқса ўзига тортади. Ким ундан паноҳгоҳ ёки қўрғон топса, у ила ўзини асрасин”, дедилар”.Демак, ихтилофни, фитнани сезган киши иложи борича ундан узоқда бўлишга ҳаракат қилмоғи керак.
 
Одамлар орасида ихтилоф, ҳар хил фитна тарқатаётган кимсаларга ҳар биримиз насиҳат қилиб, ўтган оғир кунларни эслатиб, бугунги тинч-хотиржам ҳаётимизга шукр қилишни тарғиб қилишимиз лозим
 
Р. Усмонов,
 
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакили