1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Икки дунё саодатининг калити

19-04-2023, 09:55 203 Ўқиш режими + -
              Икки дунё саодатининг калити шукр ва сабр ҳисобланади. Албатта, инсон Аллоҳ берган барча неъматларга шукр қилиши, бошига тушадиган ҳар бир мусибат-маъсиятларга сабр қилиб яшаши лозим. 
Дарҳақиқат,Аллоҳ таолога кўп шукр қилишлик саодатдир. Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Албатта, қиёмат куни Аллоҳ таборака ва таолонинг энг афзал бандалари кўп ҳамд(шукр) айтувчилардир” (Ибн Ҳиббон, Ибн Можа ривояти). Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай марҳамат қиладилар: “Албатта,  неъмат шукр ила улангандир. Шукр эса зиёдага боғлангандир.  Уларнинг иккиси бир жойга жойлаштирилгандир. Бандадан шукр узилмаганча Аллоҳ таолодан зиёда қилиш узилмайди”(Имом Байҳақий ривояти). бордир” (Имом Бухорий ривояти). Дунё саодатининг калити бўлган сабр ҳақида гапирадиган бўлсак, у асосан икки нарсага нисбатан бўлади. Бу икки нарсанинг бири мусибат бўлса, иккинчиси эса маъсиятдир. Мусибат бу айрилиқдир. Инсонинг бирор киши ёки нарсасини йўқотиши мусибатдир. Пайғамбар (с.а.в.): “Бир кишининг суюкли кишиси вафот этса, у бу мусибатга сабр қилса, унга бериладиган ажр жаннатдир” дедилар. (Бухорий ривояти). 
Инсон бирор нарса ёки кишисини йўқотганида: “Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун” деб унга сабр қилади. Инсон бошига бало келганида сабр қилса, у гуноҳлардан пок бўлади. Бу ҳақда ҳадиси қудсийда: “Эй инсонлар, мен инсонлар орасида бирор кишини имтиҳон қилсам, у бу имтиҳон мендан эканлигини билиб, унга сабр қилса, ўша жойидан турмасиданоқ онасидан туғилган кунидагидек хато ва гуноҳлардан фориғ бўлади” дейилади.
Маъсият эса бу гуноҳ бўладиган ишлардир. Инсон ўз нафсини гуноҳ ишлардан тийишда сабр-қаноатли бўлиши лозим. Шундай қилса, у бу сабри учун катта ажру савоблар олади. Аллоҳ таоло:“Кимки. Парвардигорининг ( ҳузурида) туриши ва ҳисобот беришидан)дан қўрқса ва нафсини ҳаволанишдан қайтарса бас. Фақат жаннатгина (унга) макон бўлур” дейди. (Назиот сураси. 40-41-оятлар).
Луқмони Ҳаким ҳам ўз фарзандларига: “Эй ўғлим. Олтин олов билан. инсон эса бало билан синаб кўрилади. Сен ҳамиша борига шукр қилиб, бошингга тушган мусибат ва маъсиятларга сабр қил” деб насиҳат қилар эканлар. 
Инсон ҳаётда шукр ва сабрни ўзига дастур амал қилиб олар экан, у икки дунё саодатининг калитини қўлга киритган ҳисобланади.
  Р.Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоят вакиллик ходими