1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Бировнинг манзилига рухсатсиз кирманг

16-06-2023, 12:47 210 Ўқиш режими + -

Бировнинг манзилига рухсатсиз кириш ман қилинганлиги сабаби  ўша хонадоннинг сирини, ор-номусини ҳимоялаш учундир. Ҳар бир фуқаро ўз уйига эгалик қилиш ҳуқуқига эга. Бировнинг бехосдан бошқа кишининг манзилига кириб келиши эса  ана шу ҳуқуқларни поймол қилиниши деб баҳоланади. Рухсат сўраш одобларига амал қилмаслик нафақат бошқа инсонларнинг ҳақ-ҳуқуқларини поймол қилади, балки улар ўртасида турли фитна ва мажароларни келиб чиқишига сабаб бўлади. Бу одобларга амал қилмаган кишилар ўзларини ҳам, бошқаларни ҳам хижолатга қўйишади. Улар баъзи ҳолларда оилаларни бузилиб кетишига сабабчи бўлишлари мумкин.   Инсон ўз уйида ўзини эркин тутади. Хоҳлаган пайтда ечиниши, кийиниши, ювиниши ёки эру-хотин бирга ётган бўлиши мумкин. Шундай пайтларда уйга рухсат сўрамай кириб келган одам эса оғир жиноят содир қилади. Айниқса, эри уйида бўлмаган аёлнинг уйига бехосдан сўрамасдан кирган эркакнинг жинояти эса жуда ҳам оғирроқ. Мана шундай пайтларда келиб қолган эр ҳар хил шубҳаларга бориб, беайб аёли билан ўрталарида турли тушунмовчиликларга, можаролар келиб чиқиши мумкин. Ана шуларни ҳисобга олинганлиги сабабли Ислом динида ҳам бировнинг уйига рухсатсиз назар солиш, рухсатсиз киришни ҳаром иш ҳисобланади.  Бу ҳақда пайғамбаримиз ( с.а.в.): “ Кимки бировнинг уйига рухсатсиз қараса, қараган кўзга кўрмай қолиш даражада зарар берилса, уни учун хун ҳам, қасос ҳам йўқ” дейдилар. ( Бухорий ва Термизий ривояти). Бировнинг манзилига рухсат сўраб, уй эгаларининг розигини олган ҳолда уларга тинчлик  тилаб кирилади.  Аллоҳ таоло “Қуръони карим”да: “ Ўз уйларингдан ўзга уйларга то рухсат берилмагунча ва уй эгаларига салом бермагунларингча кирманглар! ”, дейди. ( Нур сураси, 27-28 оятлар).

    Бировнинг уйига рухсат сўрашда унинг уйига назар қилишдан сақланишга алоҳида эътибор бериш лозим.  

Р. Акбаров,

ЎМИнинг Қашқадарё вилоятидаги вакиллик ходими