1448 йил 09 Жумодус соний | 2026 йил 19 ноябрь, Пайшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:06
Sunrise
07:23
Dhuhr
12:22
Asr
15:41
Maghrib
17:21
Isha
18:38


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Қариндошлик масъулияти

9-09-2023, 11:41 301 Ўқиш режими + -
Динимиз ҳар бир мўъмин-мусулмонга қариндош уруғларга нисбатан ҳамиша мурувватли бўлишга буюради. Қариндошлардан айб изланмайди, уларнинг ҳатти-ҳаракатларидан яхшилик қидирилади. Улар қилинаётган яхшиликларга ёмонлик билан жавоб берилса ҳам, уларга яхшилик қилишда давом этилади
  Ривоят қилишларича, бир киши донишманд ҳузурига келиб:  “ Мен қариндошларимга доим яхшилик қиламан, уларнинг ҳолидан хабар оламан, мени аҳволимдан хабар олишмайди,  улар мени яхшилигимга ёмонлик қайтаришади. Мен нима қилай,  улар билан қариндошлик  алоқасини узайми?”, деб сўрабди. Шунда пайғамбар (с.а.в.): “ Йўқ, унда сени ўша ёмон қариндошлардан нима фарқинг бўлади. Сен ёмонлик қилган га яхшилик қил, сени бориб кўрмаганни бориб кўр, Сен қариндошларингни қандай муносабатда бўлишларидан қатъий назар уларга Аллоҳ учун яхшилик қилишда давом эт. Ана шунда сендан Аллоҳ таоло рози бўлади”, деган экан. Шу туфайли ҳар қандай ҳолатда ҳам қариндошларга Аллоҳ учун яхшилик қилинади. Аллоҳ таоло эса қариндошларига Аллоҳ учун яхшилик қилган кишини иншааллоҳ, жаннатга киритади.  Зеро ҳадисда: “ Қариндош –уруғлардан ўзини узган киши жаннатга кирмайди” дейилади.
Қариндошлик одобларига амал қилиш  халқимиз ҳаётида сингиб кетган юксак инсоний фазилатлардан ҳисобланади. Бу фазилат туфайли халқ орасида бирдамлик, хотиржамлик, оқибатлилик каби инсоний хислатлар мустаҳкамланиб боради.
 
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими