1448 йил 09 Жумодус соний | 2026 йил 19 ноябрь, Пайшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:06
Sunrise
07:23
Dhuhr
12:22
Asr
15:41
Maghrib
17:21
Isha
18:38


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Одамларни алдаб фитнага солиш

9-09-2023, 11:53 300 Ўқиш режими + -
Интернет тармоқларида айрим кишиларнинг иши одамларни алдаб фитнага солишбилан шуғулланиш бўлиб қолди. Аслида одамларни алдаб фитнага солиш Ислом динида қораланади. 
Бу ҳақда Қуръони карим”да: “(Одамларни) алдаб, фитнага солиш ўлдиришдан (ҳам) ёмонроқдир”,( Бақара сураси, 191-оят).
Ушбу оятнинг тафсири ҳақида “Тафсири ирфон”да “Золим ва қонхўр кимсалар ҳамиша инсонлар, бутун-бутун қабилар ўртасига фитна, нифоқ солиб, жамиятнинг тинч ҳаётини пароканда қилишади. Фитна эса одамларни қатл қилишдан ҳам ёмон жиноятдир. Аммо жоҳил ва урушқоқ бузғунчилар инсоният тарихи давомида жуда кўп марта Парвардигорнинг ана шу амрларига қарши борган, турли фитналар чиқариб, минг-минглаб бегуноҳ кишиларнининг ҳалокатига сабаб бўлган”дейилади.
Хулоса қилиб айтамизки,  мўъмин-мусулмонлар орасига фитна тарқатишдан тийилиб, яхшилик ва тинчлик йўлида ҳамжиҳат бўлайлик!
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги Вакиллик ходими