1448 йил 09 Жумодус соний | 2026 йил 19 ноябрь, Пайшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:06
Sunrise
07:23
Dhuhr
12:22
Asr
15:41
Maghrib
17:21
Isha
18:38


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ёшларга эътибор – келажакка эътибор

13-09-2023, 15:55 376 Ўқиш режими + -
Тинчлик, осуда ҳаёт, фаровон турмуш барчамиз, аввало фарзандларимизнинг бебаҳо бахт-саодати, юртимиз келажаги, унинг пойдеворини мустаҳкамловчи асосдир. Шундай экан, бу неъматнинг қадрига етиш, юртимиздаги осуда ҳаёт бардавомлигини таъминлаш учун ким бўлишимиз ва қандай мавқега эга бўлишимиздан қатъи назар, ҳар биримизнинг вазифамиз экстремизм ва терроризмнинг қабиҳ ва ғаразли мақсадини халқимиз, айниқса ёшларимиз орасида тинимсиз фош қилиш асосида огоҳликка чақиришдан иборат. Чунки, бемаъни хом хаёлларга берилган бузғунчи оқимларнинг асл мақсади дин байроғи остида талончилик ва босқинчилик, террорчилик ва қўпорувчилик ҳаракатларини содир этиш, жамиятга ҳар томонлама зарар етказиш орқали кишилар, айниқса ёшлар орасида миллатлараро ва динлараро адоват, миллатчилик ва диний айирмачилик кайфиятларини шакллантириш, ёшларимизни ўз халқига, ўз юртига, ўз ота-онасига қарши қилиб қўйишдан иборат экани барчага маълум. 
Дин ниқоби остидаги ғаразли кимсалар ёшларни ўз тузоғларига илинтиришда кўпинча интернет орқали ўзларини “яқин дўст” ёки “ҳидоятга чорловчи” сифатида танитиб, ёшларни тўғри йўлдан чалғитишга уринмоқдалар. Аслида, адашган кимсаларнинг дин ва шариат борасида умуман илмлари йўқ, фақатгина тўдабошидан ёдлаб олганларини такрорлашлан нарига ўта олмайди. Бошқа томондан қараганда, улар ўз жоҳилликлари билан бошқаларни ҳам жар ёқасига тортаётганлари ва кимнингдир ноғорасига ўйнаётганларини билмайди. Ачинарлиси, ҳали оқни қорадан ажратишга улгурмаган ёшлар интернет орқали тарқатилаётган бузғунчи таълимот, ғояларга алданиб, ботил фирқаларга қўшилиш ҳоллари учрамоқда. Натижада ўзи шарманда ота-онаси ёмонотлиқ бўлиб қолмоқдалар. 
Ёшларга эътибор – келажакка эътибор эканлиги бежиз эмас, шу боис юртимиз эртаси бўлган ёшларнинг жисмонан соғлом, маънан етук ва билимдон қилиб тарбиялашимиз, уларни ёт ғоялар таъсиридан асрашимиз зарур. Бунинг учун аввало, фарзандларимиз юрагида она-Ватанга, бой тарихимизга, ота-боболаримизнинг муқаддас динига соғлом муносабатни қарор топтиришимиз, уларнинг мафкуравий иммунитетини кучайтиришимиз зарур. Ана шундагина ёшларимизга жоҳил кимсалар ўз таъсирини ўтказа олмайди.
Бу ҳаётда орзу-интилишимиз, кўзлаган мақсадимиз, қиладиган ишларимиз кўп. Лекин ҳеч қачон унутмаслигимиз керакки, бизнинг энг буюк ва муқаддас вазифамиз-юртимиз истиқлолини, халқимиз эрку озодлигини кўз қорачиғидай асраш, унинг хавсизлигини ҳимоя қилишдир.
Ражабхон Қиямов, Нишон туман бош имом-хатиби