Ҳижрий-қамарий йил ҳисобининг учинчи ойи
9677
19-09-2023, 14:04
668
Ўқиш режими
+
-
Ҳижрий йил ҳисобининг учинчи ойи “Рабиъул-аввал” ойидир. Халқимиз “Рабиъул-аввал” ойини “ Тўрт иноға ойи” деб атайди. Рабиъул-аввал ойи ана шу тўрт иноға ойининг биринчисидир.
Пайғамбаримиз Муҳаммад ( с.а.в.) Рабиъул-аввал ойида туғилганлар. Шу жиҳатда халқимизда “Рабиъул-аввал” ойини Мавлуд ( туғилиш) ойи деб ҳам аташ бор.
Ҳозирги ҳисоб-китобларга кўра, 2023 йил 16 Сентябрдан бошлаб Мавлуд ойи кирди. Бу ойда халқимизнинг пайғамбаримиз сифатлари ҳақида битилган китобларни мутаола қилиш одати бор. Бу одат эл орасида “ Мавлуди шариф” маросими дейилади. Бу маросимда пайғамбаримизнинг ҳаёт йўллари ва одоб-ахлоқларини баён қилинган китоблар ўқилади.
Р. Акбаров
ЎМИнинг Қашқадарё вилояти вакиллик ходими