1448 йил 09 Жумодус соний | 2026 йил 19 ноябрь, Пайшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:06
Sunrise
07:23
Dhuhr
12:22
Asr
15:41
Maghrib
17:21
Isha
18:38


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Сохта ғояларга ишонманг

21-09-2023, 09:52 232 Ўқиш режими + -
Ижтимоий тармоқларда баъзи бир кимсалар мусулмонларни сохта ғояларга чорламоқдалар. Аслида, сохта ғоялар инсонларни ҳақ йўлдан адаштиради.
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:“Албатта, Аллоҳ адолатга, эзгу ишларга ва қариндошга яхшилик қилишга буюради ҳамда бузуқчилик, ёвуз ишлар ва зулмдан қайтаради” (Наҳл сураси, 90-оят).
Ушбу оятнинг тафсири ҳақида “Тафсири ирфон”да шундай дейилади:“Ушбу ояти карима орқали Аллоҳ таоло мутлоқ адолатга, исломий адолатга буюрмоқда. Адолат мустаҳкам қўрғондир. ...Яна Алоҳ адолат билан бирга барчага баробар яхшилик қилишга, айниқса қариндошларнинг эҳтиёжларини қондиришга амр этаяпти. Фаҳш-бузуқликлар.ёмонлик қилиш ва ўзгаларга жабр-ситам кўрсатишдан қайтараяпти”. 
 
Ислом – инсон қадри ва тараққиёти учун хизмат қилинадиган энг эзгу ғоялар билан йўғрилган диндир. Бироқ турли диний-экстремистик ва террорчи ташкилотлар ўзларининг ғаразли мақсадларидан келиб чиқиб, ислом таълимотининг айрим ғоя ва тамойиллари мазмун-моҳиятини бир ёқлама, нотўғри талқин қилиб, одамларни ҳидоят йўлидан адаштиришга уринмоқда.
Ислом дини ҳамиша инсон қадр-қимматига катта эътибор берган ва бошқа дин вакилларининг ҳам ҳаёти, шаъни, ор-номуси ҳамда ҳақ-ҳуқуқларини юксак қадрлаган. Шайх Юсуф Қарзовийнинг “Ислом-инсон қалбига чуқур ҳурмат билан муносабатда бўлувчи ва бегуноҳ одамларга ҳужум қилишни кечирилмас гуноҳ, деб ҳисобловчи сабр-тоқат динидир”, деган фикрлари ҳам сўзимиз исботидир.
 
О. Бекмирзаев,
Қарши туман “Мирмирон” масжиди имом хатиби