Динда чуқур кетиш ҳалокат
9738
30-09-2023, 10:16
364
Ўқиш режими
+
-
Айрим кишиларнинг динда чқур кетаётганларига кўзингиз тушади. Аслида динда чуқур кетишдан сақланиш лозим.
Шунингдек, Ибн Масъуддан ривоят қилган ҳадиси-шарифда: “Динда чуқур кетадиган (мутанаттиъийн)лар ҳалок бўлди.Динда чуқур кетадиганлар ҳалок бўлди.Динда чуқур кетадиганларлар ҳалок бўлди”, – дейилади (Имом Муслим ривояти).
Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси-шарифда Набий алайҳиссалом Муоз разияллоҳу анҳу ва унинг шеригини Яманга жўната туриб: “Енгил қилинг ва қийин қилманг.Хушхабар беринг ва нафратлантирманг. Ўзаро ёрдам беринг ва ихтилоф қилманг”, – деган эканлар (Имом Бухорий ривояти).
Хулоса қилиб айтамизки, Аллоҳ таоло барчамизни динда чуқур кетишдан асрасин!
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими