1448 йил 09 Жумодус соний | 2026 йил 19 ноябрь, Пайшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:06
Sunrise
07:23
Dhuhr
12:22
Asr
15:41
Maghrib
17:21
Isha
18:38


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Омма олдида ўзгани айбламанг

3-10-2023, 11:58 548 Ўқиш режими + -
Инсон ўз ишида хато ва камчиликларга йўлиқади. Ақлли инсон ўз хатоларини тузатишга, камчиликларини эса тўлдиришга ҳаракат қилади. Бировнинг хато ва камчиликларини ҳам омма олдида айтишдан кўра, уни ёлғиз ўзига айтиш фазилатли амаллардан ҳисобланади. 
        Ҳозирги кунда ўзгаларнинг хато ва камчиликларини омма олдида, яъни ижтимоий тармоқларда ошкор қилиш, хато ва камчилик ҳақида ошкоро насиҳат қилиш авж олмоқда. 
        Аслида эса, ўзгага омма олдида ошкора насиҳат қилиш уни айблаш ҳисобланади.  Бу ҳақда Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтган эканлар: “Кимки биродарига омма олдида ошкора насиҳат қилса, бас уни айблабди. Агар ёлғиз ўзига гапирса, бас уни тузатибди”. 
Хулоса қилиб айтамизки, ўзгаларни ижтимоий тармоқларда омма олдида айблашдан тийилиб, ўзгани  ёлғиз ўзига холис гапириб, уни тузатишга ҳаракат қилайлик! Аллоҳ таоло барчамизни хато ва камчиликларимиз авф айлаб, Ўзининг фазли-карамидан баҳраманд айласин!

Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакилик ходими