Дарҳақиқат, амаларнинг яхшиси ўртачасидир. Пайғамбаримиз (с.а.в.) эса “Ишларнинг энг яхшиси ўртачасидир” деган муборак ҳадисни айтганлар. Бирорта диний амални бажаришда ҳаддан ошиш, оқибатида ўзига ва бошқаларга зарар етказиш Ислом динининг моҳиятига ёт ҳисобланади.
Ибодатга мўътадилликлдан ошган саҳобаларни Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир ишда – ҳоҳ у дунёвий бўлсин, ҳоҳ охират амали бўлсин, ўртача бўлишига чақирганлар. Бошқа бир ҳадиси шарифда мўътадиллик ҳақида бундай дейилади: “Ким охиратни деб дунёсини унутса ёки дунёни деб охиратини унутса, яхшиларингиздан эмас”. Ҳадисдан маълум бўладики, дунё ва охират ишларида, дунёвий ишларда ва ибодат масалаларида мувозанатни сақлаш мусулмон инсон учун зарурий талабдир.
Юқоридагилардан келиб чиқиб хулоса қиладиган бўлсак, мусулмон киши ўрта ҳол бўлиши, ўзига ва бошқаларга динни оғир қилиб эмас аксинча енгил қилиб кўрсатиши ва инсонларни диндан қочиши эмас, аксинча динни севиб ундаги бажарилиши лозим бўлган амалларни муҳаббат билан қилиши лозимлигини тушунтириш керак. Яратган эгам барчамизни ислом динига муҳаббатли қилсин ва тўғри йўлидан адаштирмасин!
Р. Акбаров,ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими