1448 йил 09 Жумодус соний | 2026 йил 19 ноябрь, Пайшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:06
Sunrise
07:23
Dhuhr
12:22
Asr
15:41
Maghrib
17:21
Isha
18:38


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Динимиз фирқаланишдан қайтаради

5-10-2023, 11:58 288 Ўқиш режими + -
Ислом дини фирқаланишни қоралайди. Аксинча, ўзаро ҳамжиҳат бўлиш. гуруҳбозлик қилмаслик, бўлинмаслик фазилат ҳисобланади. Бу ҳақда Пайғамбар (с.а.в.):“Албатта, Аллоҳ сизларга уч нарсадан рози бўлади ва уч нарсани ёмон кўради: Унинг Ўзига ибодат қилиб, ширк келтирмасликларингиз; барчангиз Аллоҳнинг арқонини маҳкам тутиб, бўлиниб кетмаслигингиз ва сизга ишбоши бўлган шахсга насиҳатда бўлишингиздан рози бўлади. “Деди-деди” дейиш; кўп савол бериш ва молни зое қилишингизни ёмон кўради”, дедилар. (Муслим ривояти). 
                  
                  Ислом дини гуруҳбозликни, миллатчиликни қоралайди. 
Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди: “ Барчаларингиз Аллоҳнинг “арқони”ни (Қуръонини) маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг”. Ўзаро душман бўлганингизда Аллоҳ дилларингизни улфат қилганини, Унинг фазли туфайли биродарлашганингизни эсланглар. Олов жари ёқасида турганингизда сизларни ундан қутқарди. Ҳидоят топишингиз учун Аллоҳ оятларини шу тарзда баён этади” (Оли Имрон, 103-оят). 
 
Хулоса қилиб айтамизки, Аллоҳ таоло барчамизни бирлик ва ҳамжиҳат бўлишга  муяссар қилиб, ҳар хил гуруҳбозлик қилишлардан асрасин!
 
 
                              Р. Акбаров,
            ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими,
            Қарши туман “Акбар халифа эшон ибн Мухтор” масжиди имом хатиби