Ижтимоий тармоқларда баъзи тоифалар мазҳабсизликка чорламоқдалар. Уларнинг мақсади нима?
Мазҳаб бошиларни айбловчиларнинг ўз олдига қўйган ғаразли мақсади бор. Ана шу мақсадни амалга ошириш учун бошқа мўъмин-мусулмонларга мазҳаб ва мазҳаб бошиларни айблаб, уларни мазҳабсизликка чақирадилар. Уларнинг ғаразли мақсади шуки, мўъмин-мусулмонларга мазҳаб бошиларни ва уларнинг мазҳабини айблаб, уларни бемазҳаб қилиш, сўнгра эса мусулмонларни тушкун аҳволга тушириш ва уларга зулм қилинаётганини, жиҳодни, ҳижратни, шаҳидларга бериладиган мукофотларни тарғиб қилиш. Ва мусулмонларнинг тинчлик-хотиржамлигини йўқотиб, уларнинг ҳалокат сара етаклашдир.
Аллоҳ таоло барчамизни турли адашишликлардан асраб, Ўзининг тўғри йўига ҳидоят қилсин!
Р. Акбаров,