Интернет тармоқларида баъзи кишилар мусулмонлар орасида ихтилоф юзага келтиришга ҳаракат қиладилар. Мусулмонлар орасида ихтилоф юзага келса, улар бўлинадилар. Ислом динида эса мусулмонларнинг фирқаларга бўлинишлари қораланади.
Аллоҳ таоло барча мўъмин-мусулмонларни фирқаланишдан қайтариб, барчани ҳамжиҳатликка, бирдамликка буюриб шундай дейди “Ҳаммангиз Аллоҳнинг “арқони” (Қуръони)ни маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг...” (Оли Имрон сураси, 103-оят).
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳақ динида бардавом қилсин!
Н. Маннонов,Қарши туман “Қуйи Бешкент”масжиди имом хатиби