Ислом дини бағрикенгликка чақиради. Бошқа дин вакиллари (ғайридинлар)га, бутун инсониятга қолаверса, бутун борлиққа нисбатан очиқ кўнгил билан, меҳр-муҳаббат билан ёндашиш бағрикенглик дейилади.Чунки Ислом дини бутун дунёга раҳмат бўлиб келган диндир.
“Қуръон карим”да:“(Эй Муҳаммад),Сизни оламларга фақат раҳмат қилиб юбордик”(Анбиё сураси, 107-оят).
Ушбу оят ҳақида “Тафсири ирфон”да:“Аллоҳ таоло Муҳаммад (с.а.в.)ни инсоният ўсиб-улғайиб, камолга етган пайтида мукаммал баркамол Ислом дини билан юборди. Аллоҳ таоло Муҳаммад (с.а.в.) барча оламларга раҳмат қилиб юборди. У зот (с.а.в.)келтиргн дин, Қуръон, таълимотлар барча оламларга раҳмат-шафқатдир. Жамодот ва наботот оламига ҳам, ҳайвонот ва инсонлар оламига ҳам, яна бундан бошқа оламларга ҳам раҳматдир”.
Бизнинг юртимизда бир юз ўттиздан ортиқ миллат, элат вакиллари яшашади. Халқимиз миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик тамойилларига амал қилиб яшаб келмоқда. Зеро, бағрикенглик, бирдамлик тараққиёт гаровидир.
Аллоҳ таоло бағрикенглик, бирдамлик, тинч-тотув ҳаёт кечиришда Ўзи мададкор бўлиб, барчамизни турли хил иллатлардан, ёмонликлардан асрасин!
У. Авлиёқулов,
Қарши туман “Тош” масжиди имом хатиби