1448 йил 09 Жумодус соний | 2026 йил 19 ноябрь, Пайшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:06
Sunrise
07:23
Dhuhr
12:22
Asr
15:41
Maghrib
17:21
Isha
18:38


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Кунларнинг афзали

27-10-2023, 16:25 179 Ўқиш режими + -
            Ҳафта кунларимиз ичида жумъа куни фазилатли кундир. Бу кунда пайғамбаримиз саллаллоҳҳу алайҳи васалламга салавот айтишни кўпайтиришимиз лозим. Бу ҳақда пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилур ва мен эшитурман», – дедилар» 
(Шофеъий ва Ибн Можа ривояти)
             Ва яна бошқа бир ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.): «Афзал кунларингиздан бири жума кунидир. Одам шу куни яратилди. Унинг жони шу куни қабз қилинди. Унда пуфлаш бордир. Унда қаттиқ қичқириқ бордир. Унда менга кўп салавот айтинглар, чунки салавотларингиз менга арз қилинур», – дедилар. Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, сиз чириб кетган бўлсангиз, қандай қилиб бизнинг салавотимиз сизга арз қилинади?» – дедилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ азза ва жалла анбиёларнинг жасадларини(чиритишни) ерга ҳаром қилгандир», – дедилар» (Абу Довуд ва Насоий ривояти)
           Хулоса қилиб айтамизки, Аллоҳ таоло бугунги жумъа кунини барчамизга баракали қилсин
! 
Р. Акбаров,                                                                                                                     ЎМИнинг Қашқадарё вилоят вакиллик ходими