1448 йил 09 Жумодус соний | 2026 йил 19 ноябрь, Пайшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:06
Sunrise
07:23
Dhuhr
12:22
Asr
15:41
Maghrib
17:21
Isha
18:38


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ижтимоий тармоқлардан хайрли мақсадларда фойдаланайлик

29-10-2023, 16:26 200 Ўқиш режими + -
Интернет пайдо бўлгандан бери баъзилар уни ижобий баҳолашса, баъзилар салбий томонларини гапиради. Бу мавзудаги мақбул қараш шуки, интернет ҳам телевизор, радио каби бир восита. Уни яхшиликка ишлатсак яхши, ёмонликка ишлатсак ёмон нарсага айланади. Бу ердаги энг муҳим омил – инсон омилидир. Чунки инсон бир пайтнинг ўзида яхши маълумот ҳам, ёмон маълумот ҳам тарқатиши мумкин. Унинг муқобилида бошқа бир инсон яхши ёки ёмон маълумотни қабул қилиб олиши мумкин. Демак, бизнинг энг муҳим вазифамиз, интернетдан ёмон мақсадда фойдаланаётган инсонларга, айниқса ёш авлодга тўғри йўлни кўрсатиш, зарарли оқибатлардан огоҳлантиришдир. Бошқа томондан эса ижтимоий тармоқларда миллий-диний қадриятларимизга зид нарсаларни тарғиб қилаётган шахслар таъсирига тушмаслик йўлларини ўргатишдир. Зеро, Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Эслатинг! Зеро, эслатма мўминларга манфаат етказур” (Зориёт сураси, 55-оят).
Тақво, яхшилик ва ҳусни хулқ ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Қаерда бўлсанг ҳам Аллоҳдан қўрққин, ёмонликка яхшиликни эргаштирки, ёмонликни ювиб кетади, одамларга чиройли хулқ билан муомала қил” (Имом Термизий ривояти)
Афсуски, ижтимоий тармоқларда мусулмонлар бир-бирини ҳақорат қилиши, туҳмат, ҳаттоки бўҳтон қилиши, обрўйига путур етказиши, ғийбат қилиши, ўзининг она юрти ва жамиятда фитна уруғларини сочиши кузатилиб турибди. Энг ёмони бундай кишиларда холислик топилмаяпти. Улар баъзи пайтларда “тирноқ ичидан кир қидириш”га тушмоқдалар. Лекин кўз ўнгларида турган яхши ишлар, ислоҳотлар ва ўзгаришларни кўришмаяпти. Гоҳида ўзлари нима исташаётганини ҳам англамай қолишмоқда.
Бугунги куннинг талаби – интернетнинг ижобий жиҳатларидан фойдаланиб,  дунё-охиратимизни обод қиладиган, халқимизга манфаат келтирадиган ишларни қилишдир. Ҳар бир мусулмон ҳаётда қандай умуминсоний ва диний қоидаларга амал қилиши лозим бўлса, интернетдан фойдаланишда ёки ўзаро алоқада ҳам шу асосларга риоя қилиши шарт. Акс ҳолда, турли ноқулайликлар ва гуноҳ ишларга аралашиб қолинади. Демак, яқинларимиз, айниқса ёшларни ижтимоий тармоқнинг салбий жиҳатлари ва оқибатларидан ҳимоя қилиш, доимий тушунтириш ишларини олиб бориш ҳар биримизнинг бурчимиздир. 

Сайфиддин МЎМИНОВ, 
Китоб туманидаги “Шайх Собир” жоме масжиди имом – хатиби
Манбалар асосида