Одамлар орасида фитна пайдо қилиш Ислом динида қораланади. Бу ҳақда Қуръони Каримда:
“ Фитна қотилликдан ҳам ёмондир” ( Бақара сураси, 191-оят)
Бу оят ҳақида “ Тафсири ирфон”да: “Золим ва қонхўр кимсалар ҳамиша инсонлар, бутун-бутун қабилалоар ўртасига фитна. Нифоқ солиб, жамиятнинг тинч ҳаётини пароканда қилишади. Фитна эса одамларни қатл қилишдан ҳам ёмон жиноятдир. Аммо жоҳил ва урушқоқ бузғунчилар инсоният тарихи давомида жуда кўп мартав парвардигорнинг ана шу амрларига қарши борган, турли фитналар чиқариб, минг-минглаб бегнуоҳ кишиларнинг ҳалокатига сабаб бўлган” дейилади.
Аллоҳ таоло “ Қурони карим”да:
“Эй иймон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар, билмасдан бир қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекиб қолмангизлар” ( Ҳужурот сураси 6-оят).
Бир одам бир хабарни келтиоса, бир оз ўйлаб кўришимиз, келтирилган хабар чинми ёки ёлғонми аниқлашимиз. Ундан сўнг бу хабарни биров га етказсак бўлади. Ёлғон хабарни ўйлаб топиш, уни одамлар орасига тарқатиб юбориш кимга керак, ким шу ишдан фойда кўради, ким шу ишдан зарар кўради. Албатта, фитна ва ёлғонни тарқатиш ислом динига, мўмин мусулмонларга катта зарар бериш, мўмин-мусулмонлар орасида фитна қўзғаш.
Келинг, фитна-фасоддан узоқ бўлайлик! Аллоҳ таолонинг динига зарар бериб қўйишдан ўзимизни асрайлик. Дини исломга фойда бераолмай турган бўлсак, унга зарар бериб қўйишдан ўзимизни тейайлик!
Р. УСМОНОВ,ЎМИ нинг Қашқадарё вилоятидаги вакили, Қашқадарё вилоят бош имом хатиби