1448 йил 09 Жумодус соний | 2026 йил 19 ноябрь, Пайшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:06
Sunrise
07:23
Dhuhr
12:22
Asr
15:41
Maghrib
17:21
Isha
18:38


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Миссионерлик

11-10-2023, 09:45 156 Ўқиш режими + -
“Миссионерлик” сўзи лотин тилидаги “миссио” феълидан олинган, “юбориш”. “вазифа топшириш”маъноларини англатади. “Миссионер” “вазифа бажарувчи” деган маънони билдиради. Маълумотларга   қараганда. Миссионерлик - бир динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб қилишни   англатади.    
Ҳозир миссионерлар кириб бормаган соҳа ва улар иш олиб бормаётган мамлакатни дунёда топиш қийин. Миссионерлик нафакат диний уломаларни, балки кенг жамоатчиликни ҳам ташвишга солмокда. Чунки миссионерлик ҳаракати остида узоқни кўзлаган сиёсий мақсадлар ётади. Йирик давлатлар бу ҳаракат ёрдамида ўз таъсир доираларини кенгайтириш, ер ости бойликлари ва энергетика заҳиралари устидан назорат ўрнатишга уринишмокда. Шунинг учун миссионерликни йирик давлатлар ва баъзи марказлар ҳам кўллаб-кувватлашаяпти. 
Миссионерлар ўз таълимотини бошқаларга етказишда уч муҳим унсурга катта аҳамият беришади. Булар: вазиятни яхши англаш; масалага эҳтиёткорлик билан ёндашиш; мақсадларнинг аниқ бўлиши. Мазкур унсурларни амалга ошириш учун улар кишилар   билан яқин муносабатда бўлишга ҳаракат қилади. Масалан, ёшлар давралари, тунги кулиблар, савдо ва спорт марказлари, маданият ва хайрия жамғармалари каби одамлар гавжум жойларда ёшлар билан алоқа ўрнатиш, дўстлар орттириш, аста – секин  улар онгига таъсир ўтказиш пайида бўлади. Олдиндан танлаб олинган кишилар дунёнинг турли бурчакларида ташкил этилган сайёҳлик марказларига ҳам юборилади. Булардан мақсад, бошида асл ниятларини пинҳон тутиб, уларни чўчитиб юбормади, дўстлашиш ва кейинчалик ўз таълимотини сингдиришдир.       
Имом Муслим Абу Саид Худрийдан (р.а) ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз (с.а.в): “Эй мусулмонлар! Сизлардан қай бирингиз қинғир ишни кўрса, қўли билан ўзгартирсин. Агар қодир бўлмаса, тили билан ўзгартирсин. Агар бунга ҳам қодир бўлмаса, кўнглидан ўша ишдан нафратлансин” деганлар. Демак, ҳадиси шариф маъносига кўра, тинчлигимиз, бирлигимиз ва эътиқодимизга таҳдид солиб турган миссионерлик ҳаракатига, бошқа бузғунчи тоифаларга қарши курашиш ҳар бир фуқоронинг бурчидир. Ватан, миллат ва келажак авлодлар олдида масъуллигимиз шуни тақозо этади.
Миссионер инсонни жалб қилиш мақсадида одамга ширин ва мулойим сўзларни айтиши, керак бўлса, унинг ташқи жиҳатлари ёқимли экани, кийими ўзига жуда ярашгани, юзи нуронийлиги ва шу каби мақтов сўзларнни айтишдан тап тортмайди. Агар унга телефон рақамингизни ёки уй манзилигизни берсангиз борми, минг узрлар билан сизни безовта қилишни бошлайди.                             
Ўзбекистон Республикаси “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунида   “Бир диний конфессиядаги диндорларни бошқасига киритишга қаратилган хатти –харакатлар (прозелитизм), шунингдек, бошқа ҳар қандай миссионерлик фаолияти ман этилади” деб ёзиб қўйилган.
Юртдошларимизнинг айниқса ёшларимизнинг миссионерлик тузоғига тушиб қолмасликлари, динларидан, эътиқодларидан, миллий қадриятларидан узилмасликлари учун ғояга қарши ғоя, мафкурага қарши мафкура, жаҳолатга қарши маърифат билан билан кураш олиб боришимиз зарур. Шундагина ёшларимиз онги ва қилбини ҳар хил ёт ғоя ва оқимларнинг кучайиб бораётган таъсири ҳамда хатаридан сақлаб қола оламиз. 
       
Рустамхон Хайитов
 “Нишон” жоме масжиди  имом-хатиби