1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Таомланиш одоби

11-12-2023, 11:57 294 Ўқиш режими + -
          Маълумки, таомланиш орқали инсон ўз танасини озиқлантиради ва инсон қўлига куч, оёқларига мадор энади. Таомланиш инсон танасининг яшаш шарти ҳисобланади.      
Таомланишнинг ҳам ўзига хос одоблари бор. Таомланиш одоблари халқимизнинг кўп йиллик тажрибаларининг маҳсулидир.  Таомланиш одоблари қуйидагича: -  ҳеч қачон таомни ёмонламаслик;  таомланишда дастурхонга тўкилган нон  ушоқларини териб ейиш;-таомни жуда совуқ ва жуда иссиқ ҳолда ейишдан сақланиш;      -таомланганда оғизни тўлдириб авқатланмаслик;                                           -таомланишда шошилмаслик;                                                                                                                          -оғизда луқма бўлиб гапиришдан сақланиш;                                            -таомланишда ялпайиб ўтирмаслик;                                             -таомланадиган пайтда хунук қилиқларни қилмаслик;                                     -таомланаётганда баланд овоз гапириш;                                      -таомланаётганда бошқаларнинг ҳам овқатланаётганликларини эътиборга олиш;              -ётиб ёки тирсакка суяниб таомланишдан тийилиш;                  -таомланишдан кейин оғиз ва тишлар тозаланади.
            Халқимиз орасида таомланиш одоблари кенг тарқалгандир. Халқимиз таомланиш одобларига амал қилган инсонларни маданиятли инсонлар ҳисоблайди.   Маданиятли инсонлар  таомланиш одобларига амал қилиб, бошқа инсонлар орасида ўз  обрў-эътиборларини мустаҳкамлайдилар. Таомланиш одоблари инсонлар орасида тартибли бўлиш, ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш, нохуш ҳолатларни олдини олиш, поклик ва ортиқча овқатланишдан сақланиш натижасида инсон соғлигини ҳимоя қилиш   учун хизмат қилади.                                                                                                  
 Р. Акбаров
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими