Бу сура Маккада нозил бўлган суралардан бўлиб, 19 оятдан иборатдир.
Ушбу сураи кариманинг номи ўзининг иккинчи оятидаги «алақ» сўзидан олинган. Луғатда «алақ» сўзи "қотиб қолган қон" , "лаҳта қон" , "зулук" деган маъноларни англатади. Еркак ва аёл мубосабатлари оқабатида лахта қон пайдо бўлади ва бу фарзанд дунёга келишига сабаб бўлади. Худди мана шу тушунча юзасидан ҳамма уламолар «алақ»ни қотган қон, лахта қон, деб тафсир қилганлар.
Лекин Қуръони Карим олдида барча инсоният ўзининг чегараланган илми ила ожиздир. Илм-фан ривожланиши ила Қуръон маънолари ҳам янгидан-янги малумотлар билан намоён бўлиб бораверади. Қанча уламолар тафсир қилса ҳам маънолари ўзгармасдан янада чиройли бўлиб бораверади. Жумладан, ҳомила тўғрисидаги илм ҳам ривожланди. Ҳозирги ривожланган замонда ҳомила илми бўйича ҳам илмлар кенгайди. Теркширувларда юқори имкониятга ега технологиялардан фойдаланила бошланди. Енг олий халқаро мукофотларни олган ғарблик олимлар манийдаги ҳайвончалар зулукка ўхшашлиги ва яна бир қанча шунга охшаш малумотларни аниқлашган. Бу моддий мўжиза Қуръони Каримнинг иккинчи оятида ўз аксини топган бўлса, унинг биринчи оятида енг улкан мўжиза, маънавий мўжиза ўз аксини топгандир. Бу сўз–«Иқрў»–«Ўқи!»-сўзидир. Ҳа, мана шу сураи карима Қуръони Каримнинг енг аввал тушган сурасидир. Муҳаммад алайҳиссалом Ҳиро ғорида Aллоҳга ибодат қилиб ўтирганларида, кунлардан бир кун Жиброил (алайҳиссалом) фаришта шу суранинг аввалги беш оятини келтирганлар.
“Ўқи ” Aллоҳнинг каломидаги инсониятга буюрилган илк ва енг асосий хитобдир.
Улуғ роббимиз Aллоҳ таоло «Алақ» сурасида инсонни алақдан халқ қилганини, қалам билан таълим берганлигини, инсонга у билмаганини билдирган Роббиси номи билан ўқишга буюради.
Сўнгра илмсиз бўлиб мол-у дунё туфайли туғёнга кетган инсон ҳақида сўз юритиб, қайтиб бориши яна Роббининг ҳузуригагина бўлишини таъкидлайди.
Кейин еса, туғёнга кетганларнинг биттаси қилган кирдикорини мисол қилиб келтиради ва хотимада еса, ўша туғёнга кетган кофир ўз залолатидан, туғёнидан қайтмаса, оқибати ёмон бўлишини таъкидлайди ва Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васалламга ва у зот орқали барча мўмин-мусулмонларга туғёнга кетган осийларнинг таҳдидидан қўрқмай, Аллоҳнинг тоатида ва ибодатида бардавом бўлишини амр қилади.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
1. Яратган Роббинг номи билан ўқи.
2. Ул инсонни алақдан яратди.
3.Ўқи! Ва Роббинг енг карамлидир!
4. У қалам билан илм ўргатгандир.
5. У инсонга у билмаган нарсани ўргатди.
Юқоридаги беш оят пайгамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Ҳиро ғорида нозил бўлган. Ушбу беш муборак оят нозил бўлган ондан бошлаб, инсоният ўз тарихидаги енг бахтли, ен нурафшон лаҳзаларини яшаб келмоқда. Ушбу муборак беш оят нозил бўлган лаҳзадан бошлаб, инсоният ўз Роббисининг абадий мўжизаси, қўлланмаси–Қуръони Каримни қабул қилиб ола бошлади. Бу инсониятнинг камолга йетганлиги аломати еди. Аллоҳ таоло томонидан унга муваққат емас, доимий ва баркамол шариатни ато қилишни бошлаган еди.
Ҳа, мана шу оятларда қаламнинг аҳамиятига ишора бор. Қалам доимо илму маърифат асбоби бўлиб келган. Бундан ўн тўрт аср аввал бу ҳақиқатни ҳеч ким билмаган ҳам. Лекин Қуръон илоҳий китоб бўлганидан бунинг хабарини ўзининг биринчи оятларида берди.
6. Йўқ! Инсон, албатта, туғёнга кетадир.
7. Ўзини бой кўргани учун.
8. Албатта, қайтиб бориш Роббинггадир .
Ҳа, қиёмат куни барибир ҳамма Аллоҳга қайтади. Ўшанда ҳар бир нарсанинг аниқ ҳисоб-китоби бўлади.
9. Қайтарганни кўрдингми?!
10. Бандани намоз ўқиётганида?!
Яни, намоз ўқиётган бандани намоздан қайтарувчининг, уни намоз ўқитмасликка ҳаракат қилувчининг туғёнга кетганни кўрдингми?
Ривоятларда келишича, Макка мушриклари раҳбари Абу Жаҳл, пайгамбаримиз Муҳаммад с.а.в.ни Каъба ёнида намоз ўқиётганини кўрсам, бўйнидан оёғим билан босаман, деган екан. Шунга биноан бу оятлардаги намоз ўқувчидан мурод Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, намоздан қайтарувчи еса Абу Жаҳлдир.
11. Айтинг-чи, агар ўша ҳидоятда бўлса,
12. Ёки тақвога чақирса,
яхши бўлмасмиди? Албатта яхши бўларди. Лекин у туғёнга кетган инсон ҳидоятда бўлиш ўрнига, кишиларни тақвога чақириш ўрнига, Аллоҳнинг суюкли бандаси намоз ўқиса уни намоздан қайтариш пайидан бўлиб юрибди.
13. Айтинг-чи, агар у ёлғонга чиқарса ва юз ўгирса,
14. Аллоҳ уни кўриб туришини билмасми?
Яни, ўша туғёнга кетган инсон Аллоҳнинг динини ёлғонга чиқараётганини ва иймондан юз ўгириб кетаётганини Аллоҳ таоло кўриб туриши билмайдими?! Ахир Аллоҳ таоло унинг барча қилмишларини кўриб турибди ва албатта қилган гуноҳларининг жазосини беради-ку!
15. Йўқ! Агар қайтмаса, пешонасидан, шиддатла тутамиз!
16. Ёлғончи, хатокор пешонасидан!
Агар мазкур кофир ва туғёнга кетган банда куфридан ва туғёнидан қайтмаса, шу ҳолида юраверса, қиёмат куни Биз уни хатокор пешонасидаги сочидан тортиб дўзах томон судраймиз. Ана ўшанда...
17. Бас, у ўз тўпини чақирсин.
Яни, ўша туғёнга кетган инсон
18. Биз ҳам забонияларни чақирурмиз.
Яни, биз ҳам дўзахийларни азобловчи фаришталарни чақирамиз.
19. Йўқ! Сен унга итоат қилма! Сажда қил ва қурбат ҳосил қил.
Яни, сен ҳеч қачон ундоқ туғёнга кетган хатокорга ергашма! Сен Аллоҳга сажда қил ва У зотга қурбат ҳосил қил. . Ушбу оят сажда оятларидандир. Ким уни ўқиса ёки ешица, тиловат саждасини қилиш вожиб бўлади.
Aллоҳ таоло барчамизни бу сура фазли ва барокотидан баҳрамамд айласин.
Махсумов Мақсуд Махмут ўғли “Хожа Бухорий” номидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаси фиқҳ ва тафсир фани ўқитувчиси